12 Май 2021 йил 383

Меҳмон шеригининг телефон ва пулларини ўғирлаб кетди.

Жорий йил 6 май куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган  фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 5 май куни соат 21:00 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1967 йилда туғилган аёлнинг яшаш хонадонига таниши, Норин туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган аёл билан бирга мехмондорчиликка келган вақтида, хонадаги шкаф устида бўлган нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung S10” русумли телефон аппарати ва ушбу телефон аппарати орқа қисмида бўлган 350 АҚШ долларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. 

Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва вилоят ИИБ ППХваЖТСБ кинология хизмати кинологи томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Норин туманида яшовчи таниши содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech