«Матонат» спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашувларида Наманган вилояти жамоаси муносиб иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ташаббуси асосида 1 июнь - Халқаро болалар куни муносабати билан Ички ишлар вазирлигининг «ЖАР» спорт – соғломлаштириш мажмуасида «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида «Матонат» спорт мусобақалари шахмат-шашка, югуриш, узунликка сакраш, кураш бўйича спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашувлари ўтказилди.
Мусобақаларнинг вилоят босқичида фаол иштирок этиб финал йўлланмасини қўлга киритган йигит-қизлардан иборат Наманган вилояти жамоаси ҳам фаол иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритишди.
Жамоа аъзоларининг бир нафари кураш беллашувларида 2 ўринни эгаллаган бўлса, яна бир вакил китобхонлик йўналишида 3 ўринга муносиб кўрилди. Баҳрибайт бўйича ўтказилган танловда ҳам яна бир учинчи ўрин эгалланган ҳолда жамоанинг умумий натижаларига ҳисса қўшишди.
«Матонат» спорт мусобақаларида (шахмат-шашка, югуриш, узунликка сакраш, кураш бўйича спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашувлари) шижоатлари билан 1, 2 ва 3 ўринлари бўйича ютуққа эришган мактаб-интернати «Нурли маскан» ўқувчилари қимматбаҳо совға, диплом ва Ички ишлар вазирининг кубоги билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросимидан сўнг, болалар учун алоҳида байрам кечаси уюштирилди. «Кўз мунчоқ» болалар ашула ва рақс ансамбли аъзолари ўзларининг чиқишлари билан «Нурли маскан» мактаб-интернати ўқувчиларининг кайфиятларини хушнуд этишди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати