11 Январ 2021 йил 425

“Матиз” ҳайдовчиси пиёданинг ўлимига сабабчи бўлди.

Жорий йил 7 январь куни соат 01:30 ларда Уйчи тумани, Учқўрғон-Уйчи-Наманган йўлининг 30 кмда Уйчи туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро Матиз русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада, пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech