Масжид олдида қолдирилган автомашина тунаб кетилди
Жорий йил 25 ноябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 18:30 ларда, Дамас русумли автомашинасида Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган жомъе масжидига намоз ўқишга бориб, масжидга кириб кетган вақтида номаълум шахс, автомашинасини чап ён ойнасини очиб, салонда бўлган 15.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБ катта эксперти томонидан автомашинани кўздан кечириш давомида, 6 дона қўл бармоқ излари олиниб, вилоят ИИБ ЭКБда мавжуд бўлган шахсни идентификация қилиш тизимида текширилганида, ушбу қўл бармоқ изларидан 2 донаси, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқарони чап қўл кўрсаткич бармоғига мос келганлиги аниқланиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 9 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати