7 Август 2021 йил 735

Мастликдаги тортишув ўлим билан якун топди.

2021 йил 6 август куни соат 17:30 ларда, Учқўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро Норин тумани ҳудудида жойлашган миллий таомлар ошхонасида маст ҳолда таниши, Учқўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро жанжаллашиб, юз соҳасига қўли билан урганида, Учқўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро боши билан ерга йиқилган.Натижада, фуқаро шифохонада вафот этган.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, фуқаро бош мия оғир ёпиқ шикасти, бош мияга кенг кўламда қон қуйилиши, юқори нафас йўлларига қусуқ модда беркилиши, алькагол мастлик ҳолати асорати, ўткир юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги, ўпка ва мия шиши натижасида вафот этганлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 август куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech