27 Октябр 2021 йил 364

Маст холдаги мезбон ошхона пичоғи билан мехмонга жарохат етказди.

2021 йил 18 октябрь куни соат 21:30 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган Ж.М. яшаш уйида маст ҳолда таниши, Наманган шаҳар Давлатобод тумани яшовчи, 1987 йилда туғилган Р.Э. билан ўзаро жанжаллашиб, қўлида бўлган ош пичоқ билан қорин соҳаси ва орқа чап курагига уриб, тан жарохати етказган.

Натижада, Р.Э. қорин олд девори қорин бўшлиғига кириб борувчи, ўткир предметдан санчилган-кесилган жароҳати, жигар юмалоқ бойлама тўлиқ кесилиб узилган жароҳати, жигар ўроқсимон бойлама қисман кесилган жароҳати, катта чарви кесилган жарохати, гемоперитонеум, кўкрак қафаси орқа юзаси кириб бормайдиган санчилган-кесилган жароҳати ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 18 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.М. Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech