31 Август 2021 йил 386

Маст ҳайдовчи йўловчининг ўлимига сабабчи бўлди.

2021 йил 27 август куни соат 04:00 ларда, Мингбулоқ тумани Дамкўл МФЙ ички йўлида, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган О.Р. Нексия русумли автомашинасини спиртли ичимликдан маст ҳолатда бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган А.Н.ни бошқарувидаги Нексия русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетган.

Натижада, А.Н. бошқарувидаги Нексия русумли автомашинада бўлган йўловчи, Мингбулоқ туманида яшаган, 1991 йилда туғилган фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Ҳар иккала автомашина ҳайдовчилари бош мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилганлар.

Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 27 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech