11 Апрел 2022 йил
430
Маст ака-укалар танишининг автомашинасига шикаст етказишди.
2022 йил 25 март куни соат 20:50 ларда Норин туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро ва бирга яшовчи укаси, 1984 йилда туғилган фуқаролар Пастки-Чўжа МФЙда жойлашган ошхонага маст ҳолда бориб у ерда 1967 йилда туғилган танишини сўкиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, унга тегишли бўлган Кобальт русумли автомашинага техник шикаст етказишган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати