Масжидда ўғирлик содир этган шахс қўлга олинди.
2022 йил 2 апрель куни, Косонсой туманида яшовчи, 1958 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 20:00 ларда, А.Жомий МФЙда жойлашган “Аълохон Маҳдум” жоме масжиди таҳоратхонасига таҳорат қилиш учун кириб, эгнида бўлган курткасини илгичга илиб қўйган вақтида номаълум шахс, курткаси ва чўнтагида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик телефон аппарати, 2 дона банк пластик карточкаларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган шахс аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.