19 Феврал 2021 йил 398

Масжид олдидаги велосипед ўғирлаб кетилди.

2021 йил 13 февраль куни, Уйчи туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 12 февраль куни номаълум шахс, Уйчи туманида жойлашган жомеъ масжиди олдидан нархи 1.000.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Уйчи туман ИИБ ҲПБ  профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Уйчи туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, шу йил 5 февраль куни ушбу жомеъ масжиди олдидан, Уйчи туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқарога тегишли нархи 700.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 18 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech