Масжид олдида қолдирилган велосипед ўғирланди
2021 йил 2 август куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 22:00 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳрида жойлашган жомеъ масжиди деворига суяб қўйиб, қаровсиз қолдирган нархи 2.000.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ катта суриштирувчиси ва 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати