31 Июл 2023 йил 352

Масжид олдида қолдирилган автомашинадан телефон ўғирланди

2023 йил 16 июль куни Норин туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 14 июль куни соат 12:50 ларда “Ласетти” русумли автомашинасини Норин тумани Ўзбекистон МФЙ ҳудудида жойлашган “Хаққулобод” жоъме масжиди олдига қўйиб, қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашина салонида бўлган нархи 4.000.000 сўмлик уяли алоқа воситасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Ундан ашёвий далил олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech