23 Июл 2025 йил 563

Марказий банк Наманган вилояти Бош бошқармаси биносида маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди

Учрашувда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, вилоят суди раиси Алишер Усмонов, вилоят прокурори Умирбек Мадрахимов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи Шухрат Алиев иштирок этди.

Мулоқотда маҳаллий ва хорижий инвесторлар, шунингдек, тадбиркорлар ўзларини қийнаётган долзарб масалалар, жумладан, ички ишлар органлари билан боғлиқ таклифларини маълум қилишди.

Вилоят раҳбарлари томонидан 50 нафарга яқин тадбиркорнинг мурожаатлари тингланиб, улар томонидан билдирилган масалалар юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech