25 Ноябр 2021 йил
367
“Марихуана” мусодара қилинди
2021 йил 18 ноябрь куни, Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҲПМБ профилактика инспектори А.Қобуловни берган маълумотига кўра, Наманган шаҳрида яшовчи, 1972 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлисидаги омборхонасида қора целофан пакетга ўралган, ўткир ҳидли, оч яшил рангли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 47,01 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 21 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати