24 Феврал 2021 йил 259

Марҳумнинг ов қуроли фарзанди томонидан ИИБга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси, ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида Наманган вилояти худудида ўтказилаётган “Антитеррор-Тозалаш ва Зарбдор” ойлиги тадбирлари давомида, Наманган вилояти ИИБ ТЭҚКБ Чодак ТЧХТГ тезкор вакили МГ Наманган бошқармаси 82923-сонли харбий қисм хизматчиси ҳамда Поп туман ИИБ ЖТСБ инспекторлари томонидан олиб борилган профилактик тушунтириш ишлари натижасида, 2021 йил  16 февраль куни, Поп туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро яшаш хонадонида қурилиш ишлари олиб бораётган вақтида, 1960 йилда туғилиб, 2011 йил 10 ноябрь куни вафот этган марҳум отасига тегишли бўлган, 1945 йилда ишлаб чиқарилган, ов қуролини топиб олиб, уни ихтиёрий равишда ИИБга топширган.

Поп туман ИИБ ЭКГнинг 2021 йил 18 февраль кунги баллистик хулосасида, ушбу ов қуроли ўқ отиш учун яроқли эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан марҳумнинг ҳаракатларида Ўз.Р ЖКнинг 248-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари бўлсада, уни вафот этганлиги туфайли, 2021 йил 22 февраль куни вилоят ИИБ ТЭҚКБ Чодак ТЧХТГ тезкор вакили томонидан Ўз.Р ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан жиноят иши қўзғатишдан рад этилди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech