14 Апрел 2022 йил 611

“Маънавият ойлиги” доирасида амалга оширилган ишлар.

Ички ишлар вазирининг жорий йил 25 мартдаги 79-сонли фармойишига асосан, шу йилнинг 2 апрелидан 2 май кунига қадар мамлакатимизнинг барча ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги” ўтказилиши белгиланди.

Ойлик доирасида Наманган вилояти Ички ишлар органлари томонидан бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 14 апрель куни “Зукко китобхон” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилиб, унда Тўрақўрғон тумани 3-ўринни, Уйчи тумани 2-ўринни ва Чортоқ тумани фахрли биринчи ўринни қўлга киритдилар. Тадбирда Ички ишлар вазирлигининг масъул ходими майор Ш.Жўраев иштирок этиб, ғолибларга эсдалик совғаларини топширди.

Шунингдек, вазирликнинг масъул ходими Поп тумани Ички ишлар бўлими шахсий таркиби билан ҳамроҳликда вилоят тарихи ва маданияти музейига ҳамда “Нодирабегим” кутубхонаси билан яқиндан танишди.

Уйчи тумани ИИБ ходимлари билан эса тумандаги хотира музейига бориб уларнинг ходимларнинг тарихий билимларини синовдан ўтказди.

Фақатгина маданий ва маънавий учрашув ҳамда тадбирлар билан чекланиб қолмай, истеъфодаги ходимлар ҳолидан ҳам хабар олиниб, уларга Рамазон туҳфалари етказилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech