Наманган вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида янги "Маъмурий амалиёт маркази" ишга тушди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 декабрдаги “Ички ишлар органларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ–449-сон қарорига асосан фуқароларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида Наманган вилоятида янги "Маъмурий амалиёт маркази" ўз фаолиятини бошлади.
Ички ишлар Вазири ўринбосари Марказининг тантанали очилиш маросими муносабати билан ходимларни самимий табриклаб, ушбу Марказнинг янгича замонавий қиёфада ва рақамли технологиялар асосида ташкил этилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, рамзий лента қирқилиб, Марказ фаолияти билан яқиндан танишилди ва тадбир иштирокчиларига унинг кенг имкониятлари ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги вазифалари ҳақида маълумотлар берилди.
Маълумот учун ушбу марказ ходимларига,
-йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш;
-қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни “Маъмурий амалиёт” модулига тақдим этилишини ва маълумотларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини назорат қилиш;
-жисмоний ва юридик шахсларнинг маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича мурожаатларини “ягона дарча”, «экстерриториаллик» ва “Опен спасе” тамойиллари асосида кўриб чиқиш;
-маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш билан боғлиқ ҳолатларни онлайн ўрганиб бориш ва вилоят, туман (шаҳар) кесимида таҳлил қилиб бориш каби бир қатор вазифалар белгилаб берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати