23 Июл 2021 йил 369

"Малибу"нинг пули 45 кунда қайтмади.

2021 йил 1 июль куни, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 23 апрель куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, нархи 27.000 АҚШ долларлик Малибу русумли автомашинани пулини 45 кун ичида бериш шарти билан олиб, сотиб юбориб, ҳозирга қадар пулларини бермаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 22 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech