7 Феврал 2022 йил 500

Малибу ва Жентра автомашиналарини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2022 йил 24 январь куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 21 июнь куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Малибу русумли автомашинасини 15.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, 3.000 АҚШ долларини бериб, қолган пулларни 2021 йил 15 сентябрь куни беришини айтиб, автомашинасини олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Бундан ташқари, фуқаро 2021 йил 10 сентябрь куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган аёлни ишончига кириб, Жентра русумли автомашинасини 16.500 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, 2.500 АҚШ долларини бериб, қолган пулларни 2021 йил 10 декабрь куни беришини айтиб, алдаб, автомашинасини олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 4 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech