Мактаб ўқувчилари ўғирлик содир этди.
2022 йил 3 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро ва 2006 йилда туғилган вояга етмаган шахс ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 17:00 дан соат 19:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Давлатобод тумани Порлоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган мини футбол ўйингоҳида ўриндиқ устида қаровсиз қолдирган нархи 4.500.000 сўмлик “SAMSUNG-S10” русумли ва нархи 3.000.000 сўмлик “iPhonе-8” русумли уяли телефон аппаратларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраганлар.
Наманган вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2007 ва 2006 йилда туғилган мактаб ўқувчилари содир этганликлари аниқланган. Далилий ашё олинган.
Ушбу холат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати