30 Декабр 2021 йил 404

Мактаб ўқувчисининг телефони ўғирлаб кетилди

2021 йил 22 декабрь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, бирга яшовчи, Наманган шаҳридаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2006 йилда туғилган фарзанди шу куни соат 18:30 ларда, спорт машғулотларини якунлаб, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида кўп қаватли уйлар олдида яшаш хонадонига қайтаётган вақтида номаълум шахс, нархи 2.700.000 сўмлик “Редми Нот 10” русумли уяли телефон аппаратидан фойдаланиб олишини айтиб, уяли телефон аппаратини олиб, очиқдан-очиқ талончилик йўли билан олиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ Янги Наманган ТИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ Янги Наманган ТИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 23 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech