Мактаб ўқувчиси хонадонга ўғирликка тушди.
2021 йил 25 август куни, Поп туманида яшовчи, 1951 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 22 август куни соат 11:00 дан соат 13:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига девор ошиб кириб, хонадонидаги сандиқда бўлган 2.500.000 сўм пул ва нархи 1000.000 сўмлик “FLY” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Поп туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Поп туманида яшовчи, тумандаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2005 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 25 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати