Мактаб ўқувчиси тилла узукларни ўғирлаб кетди.
Жорий йил 27 апрель куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 27 апрель куни соат 08:00 ларда номаълум шахс, яшаш уйи ётоқхонасидаги шкафда бўлган нархи 1.000.000 сўмлик 2 дона тилла узукларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Янгиқўрғон туман ИИБ ЖСТГ кинологи, ҲПБ профилактика инспектори, ЖҚБ тезкор вакили ва Ташкилий бўлинма бошлиқлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, тумандаги мактабнинг 11-синф ўқувчиси, 2003 йилда туғилган қиз содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати