13 Ноябр 2021 йил 338

Мактаб ўқувчиси ноутбукни ўғирлади.

Шу йил 8 ноябрь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 6 ноябрь куни соат 12:00 ларда номаълум шахс, синф хонасида бўлган нархи 4.000.000 сўмлик “Fujitsu” русумли ноутбукини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2005 йилда туғилган вояга етмаган шахс содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 8 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech