Мактаб ўқувчилари томонидан ўғрилик содир этилди
2021 йил 16 ноябрь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 09:00 ларда, номаълум шахс, яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан, дарвозаси ва уй эшигини очиқлигидан фойдаланиб, нархи 1.200.000 сўмлик “Артел” русумли телевизорини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Косонсой тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, ЖҚБ бошлиғи ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Косонсой туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, тумандаги мактабнинг 11-синф ўқувчиси, 2004 йилда туғилган фуқаро ва синфдоши, Косонсой туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, 2004 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати