Мактаб ўқувчилари “Рlaystation” аппаратларини ўғирлади
2022 йил 28 январь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида жойлашган компьютер ўйингоҳига эшик ойнасини синдириш йўли орқали кириб, умумий нархи 11.000.000 сўмлик 2 дона “Sony” русумли “Рlaystation” аппаратлари ва 8 дона пултларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ Янги Наманган ТИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари, ЖҚБ бошлиғи, ЖҚБ тезкор вакиллари ва ТБ терговчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2004 йилда туғилган ва Наманган шаҳрида яшовчи, Наманган шаҳридаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2006 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 31 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати