28 Сентябр 2021 йил 451

Мактаб ўқувчилари ўғирлик содир этди.

Жорий йил 20 сентябрь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 10:00 дан соат 12:00 гача бўлган вақт оралиғида, Косонсой туманида жойлашган дала майдонида қаровсиз қолдирган нархи 7.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Косонсой туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, тумандаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2006 йилда туғилган ва Косонсой туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, тумандаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2006 йилда туғилган болалар содир этганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 25 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech