Мактаб биносидан кўп миқдордаги буюмларни ўғирлаб кетган шахс эксперт криминалистлар томонидан бармоқ изи орқали аниқланди.
Наманган туманидаги 17-сонли мактаб директори, туман ИИБга алоқа хати билан мурожаат қилган.
Унда 2023 йил 27 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунламаган биносидан турли буюмларни ўғирлаб кетганлигини билдириб чора кўришни сўраган. Олиб борилган текширув ишлари натижасида умумий нархи 26.000.000 сўмлик 15 дона иситиш радиаторлари, 6 дона телевизорлар, 1 дона кесиш аппарати, 1 дона сантехника дазмоли, 4 дона компьютер овоз кучайтиргичлари, 1 дона эркаклар курткаси, ҳар-хил ўлчамдаги калитлари ўғирлаб кетилганлиги маълум бўлди. Наманган вилоят ИИБ ЭКБ бош эксперти томонидан воқеа жойидан олинган қўл бармоқ излари автоматлаштирилган шахсни
идентификация қилиш тизимида текширилганида, ушбу қўл қўл бармоқ изларидан бири, Наманган тумани Тепақўрғон МФЙ Тошлоқ кўчасида яшовчи 1987 йилда туғилган шахснинг ўнг қўл иккинчи (кўрсаткич) бармоғига мос келиши аниқланди.
Наманган туман ИИБ тезкор вакиллари ва профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган шахс аниқланиб, ўғирланган буюмлар далилий ашё сифатида олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ТБ томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати