6 Апрел 2023 йил 685

Маҳаллаларда ушбу “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирларини ўтказиш учун “Йиғма отряд”лар ташкил этилди.

Маҳаллаларда ушбу “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирларини ўтказиш учун “Йиғма отряд”лар ташкил этилди.Жорий йилнинг 5 апрель куни Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг “Маҳаллаларни криминоген вазиятидан келиб чиққан холда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармойиши имзоланди.

Фармойишга асосан вилоят ИИБ биносида бошқарма бошлиғи, унинг ўринбосарлари, хизмат-соҳа раҳбарлари ва ходимлари иштирокида йўриқнома ўтказилиб, Наманган шаҳар ҳамда барча туманларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича лозим чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Маҳаллаларда ушбу “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирларини ўтказиш учун “Йиғма отряд”лар ташкил этилди. “Йиғма отряд”ларга эса ММИ ва КБТХТҚХ ЖҚБЖХХ ҲПБЙҲХБЖТСБ ППХБТВБСОМ ва ФРБлардан ажратилган масъул ходимлар бириктирилган.

Уларнинг асосий вазифаси Маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда зарурий чора-тадбирларни белгилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, аёллар, ёшлар ҳамда вояга етмаганлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган тадбирларни ташкил этилишини йўлга қўйиш, профилактик тадбирларни амалга ошириш даврида жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар билан ишлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш орқали жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишдан иборатдир.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech