Маҳаллабай-квадрат ишлаш тизими доирасида Наманган шаҳридаги 60-квадрат ҳудудига кирувчи «Зарбдор» маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди
Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари томонидан мазкур маҳалладаги аҳоли билан тарғибот учрашуви ўтказилиб, ҳудудда содир бўлиши мумкин бўлган салбий ҳодисаларни олдини олиш учун ҳаракат вақтида пиёда, ҳайдовчи ва велосипедчи ўз ҳуқуқлари баробарида мажбуриятларини ҳам тўлақонли билиши лозимлиги таъкидланди.
Аҳоли томонидан билдирилган мурожаатга асосан Зарбдор кўчасининг жами 5 та ҳудудига сунъий йўл нотекисликлари ўрнатилди.
Бундан ташқари маҳаллада тартибли ҳаракатни йўлга қўйиш мақсадида янги йўл белгилари ўрнатилиб, йўл чизиқлари қайтадан чизилди. Шунингдек, автомашиналар ўғирланиши ва олиб қочилиши билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш учун автомобиль ювиш шохобчалари ва устахона ишчи-ходимларига огоҳлантиришлар берилди.
Маҳаллабай ишлаш тизими самарадорлигини ошириш борасидаги ишлар барча ҳудудларда давом этмоқда.
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати