19 Июл 2022 йил 770

Маҳаллаларда “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор профилактик тадбирлари давом этмоқда.

Уйчи ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан “қизил ҳудуд” саналган «Пастгузар» маҳалласида «хонадонбай» тизими асосида аҳоли орасида навбатдаги кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Бунда, аҳоли муаммолари ўрганилиб, “Аёллар, ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни бандлигини таъминлаш ва даромадини йўлга қўйишга эътибор қаратилди.

Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, нотинч оилалар муҳитини соғломлаштириш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳамда улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш, аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга доир профилактик тарғиботлар олиб борилди.

“Ҳимоя ордери” бериш тартиби хусусида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Оила-турмуш доирасидаги жиноятчиликлардан эҳтиёткорликка чорланиб, айниқса фирибгарлик, ўғирлик ва кибер жиноятчилик қурбонига айланмаслик йўллари тушунтирилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech