31 Март 2022 йил 359

Маҳаллаларда "Долзарб 40 кунлик" акцияси кўтаринкиликда ташкилланмоқда.

Айни дамларда "Долзарб 40 кунлик" доирасида Янгиқўрғон тумани 3-сектордаги 21 та маҳаллалар ҳудудида бўш ерларга ёғочбоп дарахтлар - терак кўчатлари, қаламчалар экилмоқда.

Жумладан Янгиқўрғон тумани 3-сектор раҳбари Р.Якуббаевнинг ташаббуси билан сектор ҳудудида жойлашган Қуйи Қораполвон маҳалласидаги "Қуйи Қораполвон" қабристонидаги бир гектар бўш ер майдонига ҳам яшил макон яратиш ишлари кўтаринкиликда олиб борилмоқда.

Маҳалла фаоллари туман ободон бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтаётган кўчат экиш тадбирида бугун 1500 туп терак кўчатлари ҳамда 1000 туп павлония манзарали кўчатлари экилади.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech