9 Апрел 2022 йил 463

“Лочинлар” она ватан ҳимояси учун қасамёд қилди.

2022 йилнинг 9 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги 7254 сонли ҳарбий қисмда

“2022 йил чақирувидаги” муддатли ҳарбий хизматчилар Ватанга қасамёд қилиш тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбирда Наманган вилояти Баркамол авлод болалар мактабининг ўқувчилари томонидан тайёрланган кўргазмали саҳна кўринишлари, миллий рақс кўринишлари ҳамда ҳарбий қисмнинг махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик взводи шахсий таркиби томонидан тайёрланган махсус тактик машғулотлари тадбир иштирокчиларига намойиш этилди.

Бундан ташқари тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар учун “Барча саъй ҳаракатларимиз-инсон қадри учун” шиори остидаги концерт дастури намойиш этилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech