2 Июл 2025 йил
178
Қўлидаги узукка гиёҳванд модда яширган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 10 июнь куни вилоят ИИБ ходимлари томонидан, Давлатобод тумани “Халқлар Дўстлиги” маҳалласи ҳудудида, Наманган шаҳри, “Алпомиш” маҳалласида яшовчи, 2004 йилда туғилган фуқаро У.Ининг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ўнг қўл кўрсаткич бармоғига тақиб олган узуги орқа томонида соф оғирлиги 0,79 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати