8 Октябр 2025 йил
63
Электр токини талон тарож қилган фуқарога қонуний чора кўрилди
"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлиги" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 30 сентябрь куни Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи фуқаро, Поп тумани ҳудудидаги фермер хўжалик томонидан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига шартнома тузмасдан, ўзбошимчалик билан яширин равишда уланиб, натижада 264,6 миллион сўмлик зарар етказгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати