8 Октябр 2025 йил 46

Электр таъминотидан ноқонуний фойдаланган шахс аниқланди

"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлиги" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 30 сентябрь куни Фарғона вилояти Сўғ туманида яшовчи фуқаро, Янги Наманган тумани ҳудудидаги сув иншоотидан электр фойдаланиш бўйича шартнома тузмасдан, ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланган, жами 20,629,8 квт/соат қиймати 56,0 миллион сўмлик электр энергияси талон тарож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 185²-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech