7 Август 2025 йил 63

Қўл соатининг орқа қисмига гиёҳванд модда яширган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 17 июль куни ўтказилаётган «Қорадори-2025» тадбири давомида, вилоят ИИБ ходимлари томонидан Тўрақўрғон тумани "Янгиобод" маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Мингбулоқ тумани "Ойбек" маҳалласида яшовчи, 2004 йилда туғилган У.Онинг қўл соатининг ортки қисмида соф оғирлиги 0,78 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech