18 Март 2022 йил 433

Куртканинг чўнтагидан “Марихуана” топилди

2022 йил 12 март куни Чортоқ туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ТЭҚКГ тезкор вакиллари томонидан, Чортоқ туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқарони яшаш уйи холислар иштирокида тинтув қилинганида, хонадонида бўлган курткасининг чўнтагидан оқ рангли пакетга ўралган кўкимтир рангли гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасида, ушбу модданинг соф оғирлиги 1,16 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 17 март куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech