11 Феврал 2022 йил 439

Курка ва қўйларни ўғирлаган шахслар қўлга олинди

2022 йил 9 февраль куни, Поп туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 2 февраль куни соат 12:00 дан 15:00 гача қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Поп тумани ҳудудида жойлашган дала шийпонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, қўйхонасида бўлган нархи 5.400.000 сўмлик 8 бош қўйлари ва нархи 200.000 сўмлик куркасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, ЖҚБ тезкор вакили, ЭКГ катта эксперти ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган ва Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаролар эканликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 9 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech