9 Август 2021 йил 360

Кўп миқдордаги пулларни ўғирлаган аёл қўлга олинди.

2021 йил 5 август куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 10:00 ларда, номаълум шахс, Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган деҳқон бозоридаги савдо растаси устида бўлган, селофан пакетга ўралган 1.200 АҚШ доллари ва 8.400.000 сўм пулларни ўғирлаб кетганлигини маьлум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 7 августь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech