17 Апрел 2023 йил 754

Кун тартибида: "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили мазмун-моҳияти

Норин туман ҳокими, туман ИИБ бошлиғи ҳамда масъуллар томонидан МФЙларда фаолият олиб бораётган бешлик аъзоларига “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисидаги қўшма қарор мазмун моҳияти, хизмат вазифаларидан келиб чиққан холда белгиланган вазифалари ҳақида маълумот берилиб, қарорнинг ҳамкорликда ишлаш механизми тушунтирилди.

Масъулларга маҳалла ва оила-турмуш доирасидаги жиноятларни барвақт олдини олиш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ва жиноятчиликка қарши курашиш, фуқаролик ишлари бўйича судларда низолашаётган, нотинч ва низоли оилалар билан ишлаб, уларни яраштириш чораларини кўриш, маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, алоҳида назоратга олинган шахслар билан тизимли ишларни ташкил этиш каби вазифаларни жадаллаштириш бўйича бир қатор ишлар белгилаб берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech