10 Июл 2021 йил 1199

Кучукни қийноққа солганларга суд ҳукми ўқилди.

Жорий йилнинг 11 июнь куни ижтимоий тармоқларда "Наманганда кучук қийноққа солинмоқда" номи остида чиққан воқеликка Наманган вилояти ИИБ томонидан муносабат берилган эди.

2021 йил 24 май куни, Чортоқ туманида яшовчи, Чортоқ тумани ХТБ қаршли умумий таьлим мактабининг 6-сниф ўқувчиси 2008 йилда туғилган, вояга етмаган М.Н. ва шу мактабнинг 5-сниф ўқувчиси, 2009 йилда туғилган, вояга етмаган О.Р. билан биргаликда итни далага олиб бориб ташлаб келиш мақсадида олиб кетиб, дала майдонидаги чинор дарахтига осган.

Ушбу холатни видеотаъсвирга олган, телеграмм ва “Тик-ток” ижтимоий тармоғига жойлаштирган, 2003 йилда туғилган, С.О. ҳамда 2003 йилда туғилган Н.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1891-моддаси 1-қисмига асосан хужжатлар судга тақдим этилган.

2021 йил 29 июнь куни жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман суди томонидан, 2003 йилда туғилган, С.О. ҳамда 2003 йилда туғилган Н.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1891-моддаси 1-қисмига асосан иш хужжатлари кўрилиб уларга нисбатан 2.450.000 сўмдан жарима жазоси тайинланди.

Ваояга етмаганлар, 2008 йилда туғилган, М.Н.нинг отаси О.Н ва 2009 йилда туғилган, О.Р.нинг отаси Н.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан тўпланган хужжатлар Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси томонидан уларга нисбатан базавий хисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида яъни 245 минг сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech