Крипто-активларни ноқонуний равишда айирбошлаб келган шахснинг фаолиятига чек қўйилди
"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлик" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 24 сентябрь куни Янгиқўрғон тумани «Радивон» маҳалласида яшовчи фуқаро «Бинансе» платформаси орқали крипто-активлар айланмаси билан тегишли лицензия ҳужжатларини расмийлаштирмасдан ноқонуний равишда шуғулланиб келаётганлиги ва ушбу платформада жорий йилнинг 29 март кунидан, 31 август кунига қадар қиймати 505 296 154 сўм миқдоридаги ноқонуний крипто-активларни 61 та ўтказма орқали қонунга ҳилоф равишда амалга оширгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ АТСЖҚКБ ҳузуридаги ТГ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 278⁸-моддаси 3-қисми а банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати
 
                     
                                    