Крипто-активларни ноқонуний равишда айирбошлаб келган шахснинг фаолиятига чек қўйилди
"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлик" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 19 сентябрь куни Косонсой тумани «Боғишамол» маҳалласида яшовчи фуқаро «Бинансе» платформаси орқали крипто-активлар айланмаси билан тегишли лицензия ҳужжатларини расмийлаштирмасдан ноқонуний равишда шуғулланиб келаётганлиги ва ушбу платформада жорий йилнинг 2 март кунидан, 19 май кунига қадар қиймати 542,9 миллион миқдоридаги ноқонуний крипто-активларни 35 та ўтказма орқали амалга оширгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ АТСЖҚКБ ҳузуридаги ТГ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 278⁸-моддаси 3-қисми а банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати