13 Июл 2023 йил
415
Кредит пулларини талон-тарож қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Уйчи туманида яшовчи, 1991 ва 1970 йилда туғилган 2 нафар шахслар 2020 йил август ойида шу туманда яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқарони фуқаролик паспорти нусхаси ва ойлик иш ҳаққи тўғрисидаги маълумотномаси асосида ҳужжатлар қалбакилаштириб, “Агробанк” АТБ Уйчи филиалидан 30 миллион сўм кредит олиб, пулларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати