Кредит пулларини ўзлаштирган фирибгарга жиноий иш қўзғатилди.
2021 йил 17 июль куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил июль ойида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган аёл уни ишончига кириб, унинг номига Наманган шаҳридаги банкдан микроқарз сифатида 10.000.000 сўм кредит маблағини чиқариб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Бундан ташқари, аёл 2019 йил июль ойида, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган аёлнинг номига банкдан микроқарз сифатида 10.000.000 сўм кредит чиқариб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 август куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати