7 Октябр 2021 йил 349

Кредит олишда фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

2021 йил 18 сентябрь куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил февраль ойида таниши, Чортоқ туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, АТ “Микрокредитбанк” Чортоқ туман бўлимидан унинг номига тикув машина чиқариб беришини айтиб, алдаб, ҳужжатларни расмийлаштириб, 25.000.000 сўм кредит маблағларини Чортоқ туманида жойлашган МЧЖ ҳисоб рақамига тушириб, эвазига 3 дона тикув машинасини олиб, 17.000.000 сўмга бошқа шахсларга сотиб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech