14 Ноябр 2020 йил 441

Косонсойлик фуқаронинг уйидан “Марихуана” топилди.

Шу йил 8 ноябрь куни ўтказилаётган “Қорадори-2020” тадбири давомида, туман ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакиллари ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан, Косонсой туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадонига кириш қисмига илинган шимини ён чўнтагида ва ошхонасидаги стол тагидан газета парчасига ўралган, ўткир ҳидли, кўкимтир рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 84,05 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳванд моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 13 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech