Косонсойда уюшган гуруҳ қўлга олинди.
Жорий йил 9 февраль куни Косонсой туманида яшовчи аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 8 февраль куни соат 17:00 дан 9 февраль куни соат 09:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш уйи ҳовлисига девор ошиш йўли билан кириб, молхонасида бўлган нархи 20.000.000 сўмлик икки бош молларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Косонсой туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи ва ТБ терговчиси ҳамда ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни, Косонсой туманида яшовчи 3 нафар фуқаролар содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланганлар.
Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати