Косонсой ва Тўрақўрғон туманларида қиморхона ташкил этган шахс ушланди.
Жорий йил 17 март куни, вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва Косонсой туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан, Косонсой туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида 6 нафар танишларига таваккалчиликка асосланган қимор ўйини ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.
14 апрель куни Тўрақўрғон туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи, тезкор вакиллари ҳамда ҲПБ ТП профилактика инспектори томонидан ўтказилган тадбирда, шу йил 13 апрель куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро яшаш хонадонида 6 нафар фуқароларни йиғиб, ўртага пул тикиб, қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.
Икки ҳолат юзасидан ҳам ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати